Учрашувда, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолисининг 2004 йилги ҳукуматлараро битим доирасида назарда тутилган уч суткагача визасиз қатновини тиклаш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа долзарб йўналишлари, жумладан, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш, халқаро юк ташувларини енгиллаштириш ва чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари ҳам қайд этилди.
Шунингдек, томонлар консуллик соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ваколатли идоралар ўртасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашди. Учрашув якунида кўриб чиқилган масалаларни тегишли идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Ўтган йилнинг август ойида Ўзбекистон ва Туркманистон расмийлари тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклашга келишиб олган эди. Авазада Ўзбекистон президенти, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси ва Озарбайжон президентининг учрашуви доирасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.