Тошкент ҳокими делегация билан пойтахтнинг биродарлашган шаҳри — Сиэтлга ташриф буюрди

Тошкент ҳокими делегация билан пойтахтнинг биродарлашган шаҳри — Сиэтлга ташриф буюрди

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан АҚШнинг Сиэтл шаҳрида бўлиб турибди, дея хабар бермоқда ҳокимият матбуот хизмати. Ташрифдан кўзланган мақсад алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва шаҳар ҳаётининг турли соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Тошкент ҳокими делегация билан пойтахтнинг биродарлашган шаҳри — Сиэтлга ташриф буюрди
Ўзбекистон байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги шарафига шаҳардаги бинолар ва объектлар байроқ рангларида ёритилди. Қолаверса, Сиэтл дўстлик ришталари боғлаб турган шаҳардан келган меҳмонларни шу тариқа қарши олди, дея қайд этди ҳокимлик.

Тошкент ҳокими делегация билан пойтахтнинг биродарлашган шаҳри — Сиэтлга ташриф буюрди
Тошкент ва Сиэтл 1973 йилда биродарлашган шаҳарларга айланган, орадан бир йил ўтиб эса Капитол-Хилл туманида «Тошкент» боғи барпо этилган. Бугунги кунда бу ерда маҳаллий аҳоли сайр қилади, «Тошкент боғи дўстлари» гуруҳи аъзолари эса боғни парвариш қилиб, унинг тарихини асраб-авайлаб келмоқда. Делегация мазкур боғга ташриф буюриб, гуруҳ вакиллари билан учрашди.

1988 йилда Ўзбекистон пойтахтида «Сиэтл» боғи очилган. 2023 йилда Gazeta шаҳарлар ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилганининг 50 йиллиги муносабати билан Сиэтл делегациясининг ташрифи ҳақида ёзган эди.

Тошкент ҳокими делегация билан пойтахтнинг биродарлашган шаҳри — Сиэтлга ташриф буюрди
Ҳокимлик делегацияси футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг олтита ўйини бўлиб ўтган Lumen Field стадионида бўлди. Арена мутахассислари бундай миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш тажрибаси билан ўртоқлашди ҳамда унинг умумий тақвимида спорт беллашувлари, фестиваллар, концертлар ва оилавий тадбирлар қандай уйғунлаштирилиши ҳақида сўзлаб берди.

Тошкент вакиллари Осиё бутунжаҳон кинофестивали ташкилотчилари билан ҳам учрашди. Учрашувда «Тошкент — фестиваллар шаҳри» ташаббуси доирасида пойтахтнинг фестиваль индустриясини ривожлантириш учун ҳамкорлик қилиш ва халқаро тажрибани жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Баҳорда Сиэтлда Ўзбекистон бош консулхонаси ўз ишини бошлади — бу мамлакатнинг Тинч океани шимоли-ғарбий соҳилидаги биринчи консуллик муассасасидир (расмий очилиш маросими октябрь ойида бўлиб ўтди).

Расмий маълумотларга кўра, Вашингтон штатида асли ўзбекистонлик 3000 дан ортиқ киши яшайди. Уларнинг аксарияти Сиэтл шаҳри ва унинг атрофида ишлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.