Баёнотда банк жамоаси мижозлар, омонатчилар ва ҳамкорларга кўп йиллик ишонч учун миннатдорлик билдириб, молия муассасаси одатдаги тартибда ишлашда давом этаётганини таъкидлади.
«Сўнгги кунларда банк бошқаруви раиси билан боғлиқ тарқалаётган хабарлар жамоатчиликда муайян саволлар туғдиришини мумкинлигини тушунамиз», — дейилади унда.
Банк юзага келган вазият мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнига таъсир қилмаганига ишонтирди:
«Шу муносабат билан маълум қиламизки, банк ўз фаолиятини белгиланган тартибда давом эттирмоқда. Банк хизматлари марказлари, офислар ва рақамли платформалар орқали мижозларга хизмат кўрсатиш давом этмоқда. Банкнинг омонатчилар, мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолади».
Баёнотда, шунингдек, банк фаолияти корпоратив бошқарув тамойиллари, ички назорат талаблари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этилгани қайд этилган.
«Банк жамоаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришда, кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда ва мижозлар манфаатлари ҳимоясини таъминлашда давом этмоқда», — дейилади муносабатда.
Банк мижозлар билан очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлашга ва келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқишга ваъда берди.
Шу билан бирга, баёнотда Чори Мирзаевнинг қўлга олингани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган ҳам, рад этилмаган ҳам. Шунингдек, ҳозирги вақтда бошқарув раиси вазифасини ким бажараётганига ҳам аниқлик киритилмаган.
«Яқинда янги таркибда шакллантирилган кузатув кенгаши юзага келган вазиятни фаол ўрганиб, унинг банк фаолиятига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирини доимий равишда баҳолаб бормоқда. Кенгаш ўз ваколатлари доирасида банк бошқарувининг узлуксизлигини таъминлаш, мижозлар, омонатчилар ва ишбилармон ҳамкорлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда», — дейилади унда.
Кенгаш, шунингдек, банк хизматларини кўрсатиш ҳамда мижозлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятларни бажариш узилишларсиз амалга оширилаётганига ишонтирди.
Асосий устувор йўналишлар сифатида молиявий барқарорликни, бошқарув узлуксизлигини таъминлаш ва рискларни самарали бошқариш қайд этилган.
«Вазият холисона баҳоланмоқда, шунингдек, кузатув кенгаши ўз ваколатлари доирасида ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилмоқда», — дейилади мурожаатда.
Банк мижозлар ва жамоатчилик учун аҳамиятга эга бўлган эҳтимолий муҳим қарорлар ҳақида расмий каналлар орқали хабар бериб боришга ваъда берди.
Нашр маълумотларига кўра, у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан йирик миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб қўлга олинган. Gazeta Бош прокуратурага сўров юборди.
Тахмин қилинаётган жиноятнинг бошқа тафсилотлари, жумладан, пул маблағлари миқдори ва иш ҳолатлари келтирилмаган.
Материал эълон қилинган вақтда Бош прокуратура ёки Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Мирзаев қўлга олинганини тасдиқловчи расмий хабарини топишнинг имкони бўлмади. Шунингдек, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ёки йўқлиги, қайси модда билан ўтаётгани ва эҳтиёт чораси танланган-танланмагани ҳам номаълум.
Чори Мирзаев 2016 йил 23 сентябрдан буён «Туронбанк» бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Шу билан бирга, банк сайтида у ҳамон бошқарув раиси сифатида кўрсатилган.
У 1971 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган.
Марказий банкнинг 2026 йил 1 октябрдаги маълумотларига асосан, «Туронбанк»нинг асосий кўрсаткичлари қуйидагиларни ташкил этган:
2026 йил 1 август ҳолатига кўра акциядорлик капитали таркибига мувофиқ, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига акцияларнинг 86,71 фоизи, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 12,46 фоизи, қолган акциядорларга эса 0,83 фоизи тегишли бўлган.
2026 йил август ойида «Туронбанк» давлат активларини хусусийлаштиришнинг янги дастурига киритилган эди.
Президентнинг 2026 йил 28 августдаги фармони билан банкнинг 98,9 фоизлик давлат акциялари пакетини хусусийлаштириш кўзда тутилган. Ҳужжатга мувофиқ, хусусийлаштириш жараёни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан халқаро консультантлар хулосалари ҳамда банкнинг сотувга тайёрлик даражасини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Шу тариқа, бошқарув раисининг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар давлат банкларидан бирини хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёни фонида пайдо бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.