Баҳодир Жўраев 1966 йил 3 декабрда Навоий вилоятида туғилган. 1990 йил Тошкент давлат политехника институтини электр станциялари йўналиши бўйича тамомлаган.
У 2006−2009 йилларда «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик жамияти «Навоий ИЭС» очиқ акциядорлик жамияти директори, 2009−2013 йилларда Навоий шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятида ҳам қатор лавозимларда ишлаган.
Жураев 2023 йилнинг июлидан буён «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Янги лавозимда у 23 ноябрь куни энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Абдумалик Назиров ўрнини эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.