Туғуруқхонадаги аёллар 24 соатдан бери “свет” йўқлиги сабаб шифохона совиб кетганини айтиб, мурожаат йўллашди.
“Отопление»ларимиз ҳам, газ ҳам светга ишлайди. Ишчиларимиз ҳам ўраниб юрибди, аҳволимиз оғир. Ҳеч бўлмаса шифохонага свет беринглар. Туғуруқ жараёнини бошидан кечирган аёллар икки-учталаб кўрпа ёпиниб ётибди. Сизлардан илтимос светни ёқинглар, - дейди мурожаат қилган аёл.
Кўкдала тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг қайд этишича, видеомурожаат масаласида ҳозирда Қашқадарё вилояти ҲЭТК ходимлари муаммони бартараф этиш чораларини кўришмоқда.
“Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи вазиятни жойида ўрганиш учун юборилди. Тез орада ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади”, - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.