У 17 ёшли йигит бўлиб чиқди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида Чилонзор туманида бир нечта автомашиналарнинг ойнасини синдириб, ўғрилик содир этган шахснинг шахси аниқланди.
У вояга етмаган 2005 йилда туғилган М.Б. бўлиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда ёнидан автомашинадан ўғирланган соат ва пичоқ топилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.