Ўқувчи дарс пайтида ташқарига чиқиб кетиши сабаб ўқитувчи унга танбеҳ берган. Ўқувчи эса ўзининг яқинларини айтиб келган. Натижада, жанжал юз берган.
Жанжал натижасида икки нафар ўқитувчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилди.
Унга кўра, ўқитувчини калтаклаганлиги учун У.Р МЖтКнинг 41 ва 2- моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, БҲМнинг 5 баравари ( 1 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.