ССВ янги вазир Амрилло Иноятовнинг шахсий телефон рақами орқали коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди.
«Амрилло Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, шу вақтга қадар «1003» ёки «1103» қисқа рақамли “Сall-марказ”;
— вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти ;
— барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари;
вазирлик расмий веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган Jivo иловалари орқали мурожаатлар қабул қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.