У мактаб директорига ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тезкор ходими дея таништириб, мактабда текшириш ўтказмаслик эвазига пора сўраган.
Терговга қадар текширув давомида, ўзини “Департамент” ходими деб таништирган фуқаро аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Косон туманида яшовчи А.Т. эканлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.