Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси лавозимидан озод этилди

Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов тегишли қарор имзолади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Умаров Анвар Хуснутдинович лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов қарор имзолади.

Қарорда ёзилишича, Анвар Умаров Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси лавозимидан кетишга ўзи хоҳиш билдирган.

Маълумот учун, Умаров 2021 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси лавозимига тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.