Самарқандда 10 кг наркотик моддани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Самарқандда 10 кг наркотик моддани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ДХХ “опий” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида уйида сақлаб келаётган шахсни қўлга олди.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбир давомида Ургут туманида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Қ.А. Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган К.К.га 2 кг “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинган.

Самарқандда 10 кг наркотик моддани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Тезкор тадбир давом эттирилиб Қ.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 8 кг “опий” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.