Топилган ноёб тангалар Қорахонийлар даврига тегишли бўлган.
«Минг йил аввалги машҳур қиличлар топилгани ва уларнинг Ватани айнан Ахсикент экани бизни ҳайратлантирмай қўймайди. Хитой манбаларида Ахсикент шаҳристони дарвозалари олтиндан бунёд этилгани ҳақида ёзилган. Маҳаллий аҳоли ўртасида ушбу дарвоза Сирдарё тубида қолиб кетгани ҳақида ривоятлар юради. Улар албатта тарихий ҳақиқатларга асосланган», дейди хорижий экспертлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий археология маркази Ипак йўли археологияси бўлими бошчилигидаги Ахсикент археологик экспедицияси томонидан Наманган давлат университети билан ҳамкорликда Ахсикент археологик объектида археологик қазишма ишлари давомида Қорахонийлар даврига оид турар жой қолдиқлари ва кўплаб археологик артефактлар (сопол буюмлар, тангалар ва темир буюмлари) топилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.