Йигит қизнинг шахсий суратларини олиб, уни интернетда тарқатмоқчи бўлган. Уни тарқатмаслик эвазига қиздан 5 минг доллар талаб қилган.
Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро О.И. “А.” исмли қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий фото суратларини қўлга киритиб, ушбу суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитади.
Фотосуратларни ўчириш эвазига қиздан 5 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.