Туркманистон томонидан Ўзбекистонга берилган суюлтирилган газ етиб келди

Туркманистон томонидан Ўзбекистонга берилган суюлтирилган газ етиб келди

Туркманистон томонидан бепул берилган 2 минг тонна суюлтирилган газ Қорақалпоғистон аҳолисига тарқатилади.

Аввалроқ, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга суюлтирилган газни ёрдам сифатида бепул бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

«Ҳудудгаз» АЖ хабарига кўра, ушбу фармонга асосан Қорақалпоғистон Республикасига суюлтирилган газ ортилган вагонлар етиб келди. Айни пайтда газ аҳолига тарқатилмоқда.

«Ҳудудгазтаъминот» Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, Туркманистондан келган суюлтирилган газнинг умумий ҳажми 2 минг тоннани ташкил қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.