Боиси, вакилларимиз биринчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқаси давомида рақиб дарвозасига нақ 3 марта йўл топишди. Улардан иккитаси сон жиҳатдан устунликда киритилди.
«Горняк» эса иккинчи ва учинчи бўлимларда биттадан гол уриб, ҳисобни қисқартирди — 4:2.
Шу тариқа, «Ҳумо» чорак финал босқичида иккинчи ғалабага эришди. Чорак финал босқичи жамоалардан бири 4 марта ғалаба қозонгунга қадар ўйинлар ўтказилади. Жамоалар ўртасидаги кейинги иккита баҳс эса 21 ва 22 февраль кунлари Рудний шаҳрида бўлиб ўтади.
Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Чорак финал, 2-ўйин
«ҲУМО» «ГОРНЯК» 4:2
Голлар: Тимур Шингареев (00:28), Иван Фишченко (05:34), Антон Рехтин (08:15), Владимир Журавлёв (09:13) — Денис Гурьев (26:03), Вячеслав Шарипов (52:38).
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.