Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов Андижон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Элёрбек Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шаҳарнинг аввалги ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов 2022 йилнинг 14 июнидан буён ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.