Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган. 2012 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг мудири, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган.
У мазкур лавозимга тайинлангунига қадар вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди. Аҳмадалиев янги лавозимда 2023 йилда тайинланган Элёрбек Каримов ўрнини эгаллади. Ундан аввал ҳудудни 5 йил давомида бошқариб келган Серобиддин Исмоилов мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланиб қамоққа олинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.