Шавкат Мирзиёев Рим папаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Рим папаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Руҳоний ҳазратлари Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, динлар ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш, бутун жаҳонда муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, «Президент Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди».

Рим папаси Франциск 21 март куни 88 ёшида вафот этди. Февраль ойида у нафас йўллари инфекцияси билан касалхонага ётқизилган ва бир ойдан кўпроқ вақтни касалхонада ўтказганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.