Аччиқ қалампирнинг янги нави мамлакатда иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади.
Қайд этилишича, қалампирнинг ушбу нави қ.х.ф.д. Нурбек Хушвақтов ва қ.х.ф.д. Рустам Низомовлар томонидан яратилди.
Аччиқ қалампирнинг янги нави мамлакатда иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган илк маҳаллий нав ҳисобланади. Ушбу нав ўртапишар бўлиб, унинг вегетация даври 123-125 кунни ташкил этади.
«Шарқ гавҳари»нинг кўриниши бошқа қалампирлардан деярли фарқ қилмайди. Унинг тупи ярим йиғиқ, штамбли, ўртача баргланувчан, баланд бўйлидир. Меваси конуссимон кўринишда, ўртача ҳажмда, юзаси текис, техник етилганда яшил, биологик етилганда қизил бўлади. Этининг қалинлиги 1,6-2,0 мм, таъми эса аччиқ. Бир тупдан 45-50 та мева олинади.
«Ушбу қалампирнинг ҳосилдорлиги гектарига 24-25,5 тоннага тенг. «Шарқ гавҳари» нави унумдор тупроққа талабчан, вирусли касалликларга чидамли ҳисобланади. Энг муҳими, уни иссиқхонада йилнинг исталган муддатида экиб етиштириш ва истеъмол қилиш мумкин», - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.