Сирдарёдаги «Халқ банки»да салкам 3,9 млрд сўм «еб юборилгани» аниқланди

Сирдарёдаги "Халқ банки"да салкам 3,9 млрд сўм "еб юборилгани" аниқланди

ДХХ «Халқ банки»нинг Ховос филиали масъул ходимини қамоққа олди.

ДХХ «Халқ банки»нинг Ховос филиалида пуллар талон-торож қилинганлиги аниқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Аниқланишича, 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд 828 млн 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.