Андижон халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Андижон халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Аэропортнинг номаълум муддатга ёпилиши аэродром мажмуасини реконструкция қилиш билан боғлиқ.

1 апрелдан бошлаб «Андижон» халқаро аэропорти аэродром мажмуасини реконструкция қилиш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришни вақтинча тўхтатади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

Реконструкция доирасида учиш-қўниш йўлаги, такси йўллари ва самолётлар тўхташ жойларидаги сунъий сиртларни модернизация қилиш кўзда тутилган.

Янги ёритиш ускуналари тизимлари, об-ҳаво ва радионавигация қўниш тизимлари ҳам ўрнатилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.