Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари маълум бўлди — рўйхат

Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари маълум бўлди — рўйхат

590 нафарга яқин талаба президент ҳамда номдор давлат стипендиялари соҳиби бўлди.

2023/2024 ўқув йили учун қуйидаги бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон президенти ва бошқа номли давлат стипендиялари тайинланди.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси — 83 нафар;

— Навоий номли давлат стипендияси — 279 нафар;

— Ислом Каримов номли давлат стипендияси — 116 нафар;

— Беруний номли давлат стипендияси — 111 нафар;

— Улуғбек номли давлат стипендияси — 28 нафар;

— Ибн Сино номли давлат стипендияси — 19 нафар;

— Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси — 3 нафар;

— Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси — 9 нафар;

— Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси — 8 нафар;

— Бобур номли давлат стипендияси — 20 нафар;

— Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси — 19 нафар.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.