Андижон ва Ўш ўртасидаги микроавтобуслар ҳаракати қайта тикланди

Андижон ва Ўш ўртасидаги микроавтобуслар ҳаракати қайта тикланди

Микроавтобуслар қатнови икки шаҳардан ҳар куни амалга оширилади.

Қирғизистоннинг Ўш ва Ўзбекистоннинг Андижон шаҳарлари ўртасида 9 сентябрдан автобус қатнови тикланди. Бу ҳақда Оshtv хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, эндиликда Ўш автовокзалида ҳар куни ҳар йигирма дақиқада маршрут автобуслари қатнайди. Андижондан Ўшга ҳам шу тарзда иш амалга оширилади. Йўл ҳақи 140 сом (тахминан 19 минг сўм).

Чегара орқали ўтишни тезлаштириш учун давлатлар «яшил йўлак»ни жорий этишга келишиб олган. Шаҳарлар орасидаги масофа 45 километрни ташкил қилади.

Маълумот учун, ушбу йўналиш бўйича қатнов 2019 йил кузида ишга тушган, бироқ бир неча ой ўтиб пандемия туфайли тўхтатилган. Ҳозирда йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш учун ўнга яқин микроавтобус қатнови йўлга қўйилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.