Тошкентда сартарошхона ва вино-водка дўкони ёниб кетди — видео
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин тафсилотларини маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг
маълум қилишича, 20 апрель куни соат 22:18 да Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган сартарошхона, вино-водка дўкони ва болиш пиширишга мўлжалланган олд томон қисми енгил конструкциядан қурилган алюкобонд қопламасининг 20 кв.м майдони ёниб, зарарланган.
«Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да ўраб олинган ва соат 22:36 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда.