Тошкентда 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Тошкентда 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

4 та юк ва 8 та енгил автомашиналар ўзаро тўқнашган. Cobalt йўловчиси шифохонага ётзилган.

Бугун, 27 апрель куни соат 13:40да Юнусобод тумани КҲАЙ — Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳасида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Аниқланишича, мазкур ЙТҲ Kamaz, Isuzu, Howo, Zil русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt ва 2 та Spark автомашиналари иштирокида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Kamaz русумли автоулов ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда, тормоз тизимида носозлик юзага келган. Ушбу ҳаракат ЙТҲга сабаб бўлган.

Натижада Cobalt русумли автомашина йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Тошкентда 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.