Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин чиқди

ФВВ расмий изоҳ берди.

29 апрель куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Ракат» маҳалласи «Муқимий» кўчасида 2-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Mercedes-Benz» русумли автобусда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:01 да етиб бориб, ёнғин соат 14:08 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.