Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Булунғур тумани ХТБга қарашли 22 ва 23-сонли умумтаълим мактабларининг 8-синфида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар жанжаллашган.
Жанжал жорий йилнинг 25 апрель куни соат 16:30да Булунғур тумани марказида жойлашган «Диёр» спорт мажмуаси майдонида содир бўлган.
Жанжалга қизларнинг бир-бирларига нисбатан турли ҳақоратли сўзлар айтгани сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.