Пойтахт кўчаларига 59 та янги электробуслар чиқарилди — рўйхат

Пойтахт кўчаларига 59 та янги электробуслар чиқарилди — рўйхат

Хитойдан олиб келинган электробусларнинг яна 59 таси қатновни бошлади. Улар қайси йўналишларга қўйилгани маълум қилинди.

Хитойда ишлаб чиқарилган Yutong русумли электробусларнинг 59 таси бугун, 11 май кунидан бошлаб қуйидаги йўналишларга тасарруф этилмоқда:

— 12 донаси «4-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 45-сонли «Бошлиқ мавзеси – FOOD CITY савдо мажмуаси» автобус йўналишига;

— 14 донаси «12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 40-сонли «Сергели мавзеси 12-даҳа – Тошкент вокзали» автобус йўналишига;

— 10 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 85-сонли «Қора қамиш 2/4 мавзеси – Тошкент МУМ» автобус йўналишига;

— 4 донаси «4-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 8-сонли «Олчазор маҳалласи – Чилонзор мавзеси 25-даҳа» автобус йўналишига.

Автобуслар сони кўпайтирилмоқда:

— 1 донаси «1-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 13Т-сонли автобус йўналишига;

— 1 донаси «4-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 57-сонли автобус йўналишига;

— 5 донаси «7-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 94-сонли автобус йўналишига;

— 4 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 100-сонли автобус йўналишига;

— 1 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 67-сонли автобус йўналишига;

— 3 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 51-сонли автобус йўналишига;

— 1 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 95-сонли автобус йўналишига;

— 3 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 53-сонли автобус йўналишларига хизмат кўрсатиш учун бириктирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.