Велоспортнинг шоссе тури бўйича халқаро мусобақа ўтказилиши сабаб бир қатор йўллар 14 майгача ёпилади.
Ёпиладиган йўллар қуйидагилар:
— 10 май куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-70 километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида;
— 11 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 54-километридан (Ғазалкент шаҳрига кириш) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл, 4P6 «Тошкент шаҳар Чирчиқ шаҳар Чимён» автомобиль йўлининг 52-километридан (Ғазалкент футбол ўйингоҳи) 56-километр (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) оралиқлари, шунингдек, 4P10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва «Эски бочка» оралиқлари);
— 13 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 «Бектемир Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Ғазалкент шаҳрига кириш) қадар;
— 14 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 17-километридан (Янги Ўзбекистон боғи атрофи) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл, 4P6 «Тошкент шаҳар Чирчиқ шаҳар Чимён» автомобиль йўлининг 56-километридан (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) 72-километригача (Амирсой дам олиш маскани) бўлган йўл оралиқлари, шунингдек, 4P10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва «Эски бочка» оралиқлари)да транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.