Ўзбекистоннинг 35 ёшгача бўлган 30 нафар энг яхши тадбиркорлари рейтинги тузилди.
Қайд этилишича, биринчи босқичда экспертлар, яъни тадбиркорлар, жамоат арбоблари иштирокида 100 нафар ёш тадбиркорлар рўйхати шакллантирилган. Бунда номзодларнинг медиа ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, маҳсулот ёки хизматнинг инновациявийлиги, тадбиркорлар фаолиятининг ҳудуд, мамлакат имижига ижобий таъсири, эришаётган ютуқлари, бизнеснинг ижтимоий масъулияти каби масалалар ҳисобга олинган.
Иккинчи босқичда овоз бериш йўли билан 30 кишидан иборат якуний рўйхат шакллантирилган. Улар орасида Payme тўлов хизмати асосчиси ва ахборот технологиялари соҳасида бизнесни ривожлантираётган Сарвар Рўзматов, Teodora Goods агрокомпанияси раҳбари ҳамда Dalatek IT-платформаси ҳамтаъсисчиси Дилдора Отажанова, TESTO ресторанлар тармоғи ҳамтаъсисчиси Замира Раҳмонова ва бошқалар бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.