Вилоят ИИБ мазкур ҳодисага изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 май куни соат 17:08 ларда Андижон тумани «Завроқ» МФЙ ҳудудида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор А.Ш. хизмат вақтида хизмат автомашинасида охирги зарурат туфайли кўк ва қизил рангли маёқчаларини ёққан ҳолатда йўлни қатнов қисмидан орқага қайрилиб олмоқчи бўлган.
Шу вақтда йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги Spark билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда ҳар икки транспорт воситаси техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган, ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.