Қашқадарёда қарийб 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўштни олиб кетаётган шахс ушланди

Қашқадарёда қарийб 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўштни олиб кетаётган шахс ушланди

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз номаълум гўштлар Cobalt'га юкланиб, олиб кетилаётганда тўхтатиб қолинган.

Жорий йилнинг 10 май куни соат 18.10да Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан «Umakay» мунтазам ЙПХ масканида «Қарши—Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келган Cobalt русумли автомашина тўхтатилган.

Автомашина салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, тегишли ветеринария ҳужжатларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Суриштирув давомида фуқаро Х.И. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинада 929 кг оғирликдаги гўшт борлиги маълум бўлиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Таъкидланишича, гўштлар Қашқадарё вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг лабораториясига олиб келиниб, текширувдан ўтказилган. Оқибатда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.