Тошкентда бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкентда бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади

Оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши сабаб пойтахтдаги бир нечта кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 21 май куни «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан шаҳардаги қуйидаги кўчалар вақтинча ёпилади.

— 20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача: Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

— 21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача: Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача, шунингдек, Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.

Тошкентда бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.