24 ёшли йигит метро поезди вагони ичида вояга етмаган қизнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, унга шилқимлик қилган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида 1999 йилда туғилган ҳуқуқбузар (муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган)га оид маъмурий иш кўриб чиқилди, дея UzNews.uz'га хабар берди Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини билдирди ва ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Аммо, жабрланувчи ҳақиқатдан ҳам бу йигит унинг бел қисми ва танасининг бошқа қисмларини қўли билан ушлаганлигини билдириб, суддан унга нисбатан оғирроқ жазо тайинлашни сўраган.
Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузар МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.