Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Акмал Қосимов ва Бунёд Охунов вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Шу вақтгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азим Соатмурод ўғли Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда Қамаши туманининг собиқ ҳокими Ботир Нормаҳмадович Тоғаев ишлаб келаётганди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Азим Назаров 1976 йил 26 майда Сурхондарё вилояти Ангор туманида туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Гидромелиорация факультетини тамомлаган. 1997−2000 йилларда АҚШнинг Техас А&М университетида агротехника мутахассислиги магистрлик даражасини олган.

«Газета.uz»да реклама

Фаолиятини 2000−2001 йилларда Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот марказининг ҳудудий сув хўжалиги бўлимида мутахассисликдан бошлаган.

2018−2021 йилларда Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2021 йил март ойидан буён сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Президент администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида ишлаб келган Акмал Қосимов вазир ўринбосари бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Бунёд Охунов ҳам вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг декабридан буён олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири бўлганди. 2022 йил август ойи охиридан буён вазирликни бошқариб келаётган Азиз Воитов лавозимидан озод этилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.