У Ўзбекистонга қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этган.
Қайд этилишича, Ш.Н. ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик ва террорчилик ташкилотлари ғоялари таъсирига тушиб, Интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2016 йилда Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтган. У ерда халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жанговар тайёргарликдан ўтган.
Чет эл ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида Ш.Н. хорижий давлатларнинг бирида ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.