ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди

Шу кунгача ДХХ раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ғайратулла Ёзиев Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур маслаҳатчининг қолган ўринбосарлари Президент администрациясининг янги тузилмаси бўйича ўз лавозимларига қайта тайинланди.

Президент администрациясида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ғайратулла Хабибуллаевич Ёзиев президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қаҳраман Раматуллаевич Сариев президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У шу пайтга қадар Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлган.

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди

Қаҳраман Сариев. Фото: karakalpakstan.uz.

Улуғбек Исломович Мухаммадиев президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Президенти халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди

Улуғбек Муҳаммадиев. Фото: Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz»

Умар Сапаевич Исмаилов Президент халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу пайтгача Исмаилов президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди

Умар Исмаилов. Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги.

Аввалроқ Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарига Асилбек Худаяров биринчи ўринбосар бўлганди. Шунингдек, Гаянэ Умерова департамент раҳбари ўринбосари лавозимига киришди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи бўлган Жобир Азимов эса президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган.

«Газета.uz»да реклама

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.