Ниёз Хазратқулов Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Ниёз Хазратқулов Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Ниёз Хазратқулов Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким бўлганди.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда айни кунга қадар «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хазратқулов Ниёз Намазбоевич шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Аввалроқ Шириннинг собиқ ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод туманига, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлган Анвар Каримов эса Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинлани ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.