31 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг 2 та туманига ҳокимлар тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Жумладан, Муборак туманига эндиликда Мухтор Қўлдошевич Ҳайитмурадов ҳокимлик қилади.
Шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари сифатида ишлаган Шуҳрат Ғаниев Мухтор Ҳайитмуродовни [Нишон тумани ҳокими бўлган вақтида — таҳр.] буғдойдан бўшаган ерларга қайта экиш бўйича рақамларни қўшиб ёзишда айблаганди.
2021 йил июнь ойидан бери Муборак туманига Акром Арипов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Шунингдек, Ботир Нормаҳмадович Тоғаев Нишон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
У 2023 йил 31 июль куни қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. Аввалроқ эса — 2020 йил октябридан бери Қамаши тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.