Абдулазиз Камилов Япониянинг олий ордени билан мукофотланди

Абдулазиз Камилов Япониянинг олий ордени билан мукофотланди

Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Камилов дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун Япониянинг «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан мукофотланди. Орденга Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳам лойиқ кўрилди.

Япония императори Нарухито Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камиловни «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Газета.uz»га хабар берди.

«Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени — Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланиб, Камиловга давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилди.

Орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширди. Орден Япониядаги энг қадимги (1875 йилдан бери берилади) ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади.

«Газета.uz»да реклама

Камилов 2022 йил июнидан бери президентнинг махсус вакили бўлиб ишлаб келмоқда.

Япония элчихонаси хабарига кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур (Нуриддинов) ҳам мазкур орден билан тақдирланди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири бўлиб ишлаган Азиз Абдуҳакимов ҳам ушбу орденни қабул қилиб олганди. Бу мукофотни биринчи бўлиб Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йилда олган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.