Ўзбекистон президентлигига номзод блогерларни солиққа тортиб, мактаб солиғини жорий қилмоқчи

Ўзбекистон президентлигига номзод блогерларни солиққа тортиб, мактаб солиғини жорий қилмоқчи

Президентликка номзод Улуғбек Иноятов ўз дастурини эълон қилиб, унда солиққа тортиш бўйича бир қатор таклифларни берди.

Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳрида Халқ демократик партиясининг XIII қурултойида Ўзбекистон президентлигига номзоднинг дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Партия Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президентлигига номзод блогерларни солиққа тортиб, мактаб солиғини жорий қилмоқчи
Улуғбек Иноятов ўз дастурида солиққа тортиш масаласида ўзгариш қилмоқчи бўлган. Дастурдаги солиқ бўйича таклифлар қуйидагича:

— “Мактаб солиғи”ни жорий этиш;

— Қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш;

— Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш.

«Мактаб солиғи» қандай тартибда бўлиши, унда кимлар солиққа тортилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.