«Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликда фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак» — Шавкат Мирзиёев

«Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликда фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти аъзоларини афғон халқига ёрдам кўрсатишни сусайтирмасликка, у ердаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқишга чақирди. «Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликида фаол иштирок этадиган Афғонистон керак», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев Қозоғизтон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка чақирди.

«Минг йиллар давомида тарихи ва тақдири туркий элатлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган кўпмиллатли Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталик ўрнатиш минтақамизда стратегик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг асосий шартидир. Бироқ дунёнинг бошқа нуқталарида низо ва урушлар авж олаётган ҳозирги шароитда ушбу муаммо халқаро ҳамжамият эътиборидан тобора четда қолмоқда», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди.

«Бизга минтақавий шериклик ва барча қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак. Биз илгари сураётган Трансафғон темир йўлини барпо этиш ташаббуси айнан мана шу эзгу мақсадга хизмат қилади», — деди президент

Давлат раҳбарининг қайд этишича, Ўзбекистон афғон халқига бундан буён ҳам зарур ёрдамни бериб боради. Термиздаги логистика хаби орқали гуманитар кўмак кўрсатишни, таълим марказида эса афғон фуқароларини ўқитишни фаол давом эттиради.

«Газета.uz»да реклама

Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташриф буюргани ва томонлар товар айирбошлаш ҳажмини йилига 3 млрд долларга етказмоқчи экани ҳақида хабар берилганди. Делегатлар учрашувида «Толибон» Афғонистон юкларининг Ўзбекистон орқали транзити учун тўловларни камайтиришни сўраганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.