Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди

Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди

Остонада ўтган саммитда Ўзбекистон президентига «туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатлар манфаатларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган ҳиссаси учун» «Туркий дунёнинг олий ордени» топширилди.

3 ноябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди.

Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг қайд этишича, президентга бу орден «туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун» топширилди.

Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди
Ташкилот давлатлари раҳбарлари номидан мукофотни Қозоғистон президенти топширди.

Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди
«Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан», — деди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2019 йилда ТДТга аъзо бўлиб кирганидан буён мамлакат томонидан 50 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган. Мамлакатнинг ташкилотга раислиги даврида 100 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилган.

Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди
«Барчамизнинг орзу ва мақсадларимиз, интилиш ва ҳаракатларимиз уйғун ва ҳамоҳангдир. Азалдан дўст ва қардош бўлган туркий халқларимиз бундан кейин ҳам аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, ёруғ келажакни биргаликда бунёд этади», — деди давлат раҳбари.

«Газета.uz»да реклама

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Исроил-Фаластин можароси ҳақида гапириб, томонларни сулҳ тузишга чақиргани ҳақида ёзгандик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.