Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча поездлар қўйилди

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча поездлар қўйилди

Чипталар миллий темир йўл чиптахоналари ҳамда электрон тарзда савдога чиқарилган.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь ҳафтанинг ҳар пайшанба кунидан бошлаб 16/15-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент» ва 2 июнь кунидан ҳафтанинг ҳар жума, шанба, якшанба кунлари 14/13-сонли «Тошкент — Самарқанд — Тошкент» йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

«Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишли поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

16-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши
Тошкент 09:03 — Қарши 14:24

15-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши
Қарши 16:10 — Тошкент 22:25

«Тошкент — Самарқанд — Тошкент» йўналишидаги поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

14-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши
Тошкент 9:03 — Самарқанд 12:28

13-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши
Самарқанд 18:46 — Тошкент 22:25

Маълумот ўрнида: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумот бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, чипталарни миллий темир йўл чиптахоналаридан ҳамда электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.