Фавқулодда вазиятдаги уйда яшовчи 63 нафар фуқароларга вақтинчалик уй-жой берилди.
Мазкур манзилдаги кўп қаватли уйда ёриқлар пайдо бўлаётганлиги сабабли туман ҳокими С.Холхўжаев бошчилигидаги масъуллар ва ФВВнинг Тошкент шаҳар ва туман бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган ва ҳолат инсонлар саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигига таъсир қилишининг олдини олиш мақсадида фуқароларни бошқа манзилларга кўчиришга қарор қилинган.
«Ҳозирда ушбу хонадонларда яшовчи 104 нафар фуқародан 41 нафари, яъни 15 та оила бошқа манзилларда истиқомат қилувчи яқинларининг хонадонларига кўчиб ўтмоқда. 17 та хонадонда яшовчи 63 нафар фуқаро эса вақтинча турар жой билан таъминланди», - дейилади хабарда.
Айни пайтда мутасаддилар томонидан ушбу уй аҳолисини турар жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Маълумот ўрнида, юқорида таъкидланган уй 1968 йилда қурилган бўлиб, унда жами 32 та хонадон мавжуд.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.