21 ёшли ҳайдовчи Nexia 2'да велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли аёлни уриб юборган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 10:10 атрофида Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани “Азимобод” маҳалласини кесиб ўтувчи Боғдод-Олтиариқ йўлининг 2-километрида 2002 йилда туғилган Nexia 2 ҳайдовчиси велосипед ҳайдаб кетаётган 1956 йилда туғилган Италия фуқароси А.У.ни уриб юборган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.