Автобуслар “Машинасозлар” метро бекати – “Чорвоқ” йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади.
Қайд этилишича, автобуслар “Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ” йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади. Қатновлар Uzautotrans service корхонасининг Yutong автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб 510-сонли "Қўйлиқ Чорвоқ” йўналишида автобус қатнови тугатилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.