Водий бўйлаб 4 та электропоездлар йўлга қўйилишига $40 млн ажратилиши белгиланди.
Таъкидланишича, кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга, 40 миллион доллар жалб қилинади.
Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади.
Шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, «Тошкент – Андижон» муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради",- деди Шавкат Мирзиёев.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.