Тошкент вилоятида ноқонуний текшириш ўтказган СЭС ходимига чора кўрилди
У белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилмасдан МЧЖда ноқонуний текшириш ўтказган.
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилояти Оққўрғон туманида фаолият юритаётган “Хayrli savdo” МЧЖ вакили мурожаат қилиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ходими томонидан белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилмасдан жамият фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказгани учун назоратчига нисбатан чора кўришни сўраган.
Мурожаатни ўрганиш давомида хақиқатдан ҳам санитария-эпидемиология ходими белгиланган тартибга зид равишда ваколатли органни хабардор этмаган ҳолда жамият фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказганлиги аниқланди.
Ҳуқубузарга нисбатан энг кам ойлик иш хақининг 40 баробари яъни 13 млн 200 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.