Абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июлга қадар давом этади.
Ушбу жараёнда талабгор телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларини киритса, шунингдек, имтиёзи мавжудлар уларни текшириб, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификати борлар бу ҳақдаги маълумотларни юклашса кифоя.
Рўйхатга олиш 20 июлга қадар давом этишини ҳисобга олиб, абитуриентлар охирги кунгача ўз маълумотларини ўзгартириши, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар улар ҳақидаги маълумотларини келтириши мумкин бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.